Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдани Украина учун сақлаб қўяди
Кейинчалик бу маблағлар Украинани тиклаш учун ишлатилиши мумкин.
Европа Иттифоқи Кенгаши Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан олинган фойдани сақлаб қўйиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Бу маблағлар кейинчалик Украинани қўллаб-қувватлаш ва тиклаш учун ишлатилади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
«Бу Кенгашга Украинани қўллаб-қувватлаш, уни қайта тиклаш ва қайта қуриш учун кейинчалик ушбу маблағлардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинишига йўл очади», дейилади баёнотда.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу қарор музлатилган активлардан олинган даромадларнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлайди, шунингдек, Россия Марказий банкининг бир миллион евродан ортиқ қийматдаги активларига эгалик қилувчи депозитарийлар учун уларни сақлаш ва ҳисобга олиш қоидаларини белгилайди.
Ғарб мамлакатларида Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Россия Марказий банкининг тахминан 300 миллиард доллари музлатиб қўйилган. Ушбу фондларнинг аксарияти Европада жойлашган.
Европа Иттифоқи расмийлари Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан фойдаланиш имкониятини 2022 йил кузидан бери муҳокама қилмоқда. Бир неча ой давом этган бундай муҳокамалардан сўнг, махсус ишчи гуруҳ активларнинг ўзини мусодара қилиш қонуний жиҳатдан мумкин эмас деган хулосага келди, шундан сўнг улардан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишнинг қонуний йўлларини излашга қарор қилинди.
Январ ойи охирида ЕИ давлатлари Еврокомиссиянинг музлатилган активлардан олинган фойдани махсус жамғармага ўтказиш режаси бўйича келишиб олди, бу маблағ кейинчалик Украинани қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026