Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада мобил дастур яратиб, одамларнинг пулини ўғирлаган шахслар 5 йилга қамалди
Тадбиркор ва талаба банкнинг сохта зарарли иловасини яратган ҳамда бу орқали фуқароларнинг пластик картасидаги пулларни криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган.
Фарғонада мобил дастурлар яратиб, улар орқали ўзгаларнинг пластик карталаридаги маблағларни ўғирлаган киберфирибгарларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судининг судяси Нодирбек Раимқуловга асосланиб Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш.Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А.Ю. интернетдан фойдаланиб, зарарли илова яратган. Улар мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлишган. Икки “ишбилармон” дастур ёрдамида фуқаро А.Н.нинг пластик картасидаги 47 млн 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда яширин равишда талон-торож қилган.
Бундан ташқари, фуқаро О.Ж.нинг картасидаги 45 млн 225 минг сўм миқдоридаги пулни ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олишган.
Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, икки фирибгарнинг қилмиши фош бўлган.
Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олдинроқ Telegram’да сохта ҳаволалар бериб ўзганинг 27 млн сўм пулини ўзлаштирган сурхондарёлик йигитга жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026