18:52 / 17.02.2024
24442

Аббосбек Файзуллаев – Осиё кубоги-2023нинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогар

Фото: tribuna.uz

Осиё кубоги-2023 турниридан кейин ОФК расмий сайти мусобақанинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ушбу номинацияда номзодлар рўйхатига киритилган. 20 ёшли яримҳимоячи Қатардаги турнир гуруҳ босқичида Ҳиндистон (3:0) ва нимчоракфиналда Таиланд (2:1) дарвозасига гол урган ва Ўзбекистоннинг чоракфиналга қадар етиб келишига ҳисса қўшганди.

Аббосбекдан ташқари, соврин учун Али Жассим (Ироқ), Ли Кан Ин (Ж.Корея, «ПСЖ»), Али Олван (Иордания), Такефуса Кубо (Япония), Жордан Бос (Австралия), Абдулла Радиф (С.Арабистони), Марселино Фердинан (Индонезия), Султон Одил (БАА) ва Ориф Айман (Малайзия) даъвогарлар қаторига киритилган.

Аббосбек Файзуллаевга овоз бериш учун ОФК расмий сайтига кириб, қуйидаги манзилда овоз беришингиз мумкин. 

ОВОЗ БЕРИШ

Top