Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Истанбул Бошоқшеҳир» ниҳоят Аббосбек Файзуллаев трансфери учун ЦСКАга пул ўтказишга муваффақ бўлди
Истанбул клуби июлда Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзолаганди.
Фото: İstanbul Başakşehir
Туркиянинг «Истанбул Бошоқшеҳир» футбол клуби Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев трансфери учун Москванинг ЦСКА клуби ҳисобига пул ўтказди. Бу ҳақда ЦСКА клубининг коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо маълум қилди.
Истанбул клуби июлда Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзолаганди. Журналист Усмон Алтунтеримнинг маълумот беришича, трансфер суммаси 7 млн еврони ташкил этган.
Аввалроқ Туркия клуби Файзуллаев трансфери учун маблағ ўтказишда муаммолар юзага келганди. «Истанбул Бошоқшеҳир» вакили муаммо пул етишмовчилигида эмас, балки пул ўтказишда бўлаётганини айтганди.
«Аббос Файзуллаев трансфери учун шартномада кўрсатилган маблағ клубимиз ҳисобига келиб тушди. Энди келишув тўла амалга ошди», — дейиш мумкин деди Брейдо.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев катта футболдаги фаолиятини 2021 йилда Тошкентнинг «Пахтакор» клубида бошлаган. 2023 йилда Москванинг ЦСКА клуби уни 500 минг еврога трансфер қилганди. Футболчи Москва клубида икки мавсум давомида барча турнирлар доирасида 72 учрашувда иштирок этиб, 8 гол урди ва 11 голга узатма берди. У якунланган мавсумда москваликлар жамоаси билан Россия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритганди.
Мавзуга оид
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
13:00 / 23.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
22:47 / 21.12.2025