Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча ҳудудларида босқичма-босқич ягона тез тиббий ёрдам ахборот тизими ишга туширилади
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш режалаштирилмоқда.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, амалда мавжуд тиббий хизматлар хатловдан ўтказилади.
Бизнес жараёнлари модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштирилади, Ягона портал орқали соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар сони 17 тадан 24 тага етказилади.
Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобил илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади. Тез тиббий ёрдам хизматида инфраструктура, радиоалоқа тармоғини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич «Ягона тез тиббий ёрдам» ахборот тизими ишга туширилади. Электрон соғлиқни сақлаш ягона платформасига мавжуд ахборот тизимлари доирасида талаблар ишлаб чиқилади ва ахборот тизимлари жорий этилади.
Бунда, ягона электрон тиббий карта, электрон шифохона, электрон поликлиника, электрон рецепт ва электрон санаторий тизимлари йўлга қўйилади ҳамда мобил илова ишлаб чиқилади. Электрон соғлиқни сақлаш ягона платформаси «Электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилинади.
Мавзуга оид
15:41 / 02.01.2026
20 та туризм кластери ташкил этилиб, 4 мингта янги меҳмонхона ва хостел очилади
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
11:18 / 31.12.2025
Профилактика кучайтирилади: юқумли бўлмаган касалликлар эрта аниқланади
11:14 / 31.12.2025