Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, бир марталик пластик маҳсулотларнинг муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Фото: Қонунчилик палатаси
Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва ҳимоясини кучайтириш, туристик-рекреацион, соғломлаштиришга мўлжалланган табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олиш мақсадида тоза ҳудуд режимини жорий этишга қаратилган.
Қонун лойиҳасида тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга оширишни тақиқлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотларнинг муомалада бўлишини чеклаш ҳамда тупроқнинг унумдорлигини ошириш мақсадида органик ўғитлардан фойдаланишни рағбатлантириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, полиэтилен полимер плёнкали пакетларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндилар миқдорини камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда табиатни асрашга хизмат қилади.

Экологик партия фракцияси аъзоси Моҳира Хўжаева экологик тоза ҳудудлар режимини жорий этиш нафақат яшил ҳаёт тарзини қарор топтиришга, балки чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Якунда фракция аъзолари қонун лойиҳасини қабул қилиш мамлакатда экологик сиёсатни изчил амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим қадам бўлишини таъкидлаб, уни такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурдилар. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025
Экология инспекторига куч ишлатган Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
17:17 / 25.11.2025
Атмосферага зарар етказаётган 18 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
15:25 / 25.11.2025