Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича синов муваффақиятли деб топилди
Синовда иштирок этган компанияларнинг 89 фоизи тўрт кунлик иш ҳафтаси жадвалини сақлаб қолди.
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича олти ойлик лойиҳада иштирок этган Буюк Британия компанияларининг аксарияти (89 фоизи) бу режимни сақлаб қолди. Бу ҳақда CNBC эксперимент иштирокчилари ўртасида ўтказилган янги сўровномага таяниб ёзди.
Ҳар иккинчи компания (51 фоиз) тажриба тугаганидан кейин доимий равишда ушбу жадвалга ўтди. Синовда иштирок этган барча 61 компаниянинг раҳбари тўрт кунлик иш ҳафтаси ижобий таъсир кўрсатганини, 55 фоизи эса «жуда ижобий» таъсир кўрсатганини маълум қилди.
Autonomy таҳлил маркази маълумотларига кўра, директорларнинг 82 фоизи янги жадвал ходимларнинг фаровонлигига ижобий таъсир қилганини, 56 фоизи кадрлар алмашинуви камайганини ва 32 фоизи тўрт кунлик ҳафта янги ишчиларни ёллашда ёрдам берганини айтди. Бостон коллежи социология профессори ва якуний ҳисобот муаллифларидан бири Жулиет Шор натижаларни аъло деб атади ва баъзи компанияларда вазият ҳали ҳам яхшиланаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:24
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
10:30 / 16.06.2026