19:00 / 22.02.2024
10810

Буюк Британия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: саноат, таълим ва молиявий хизматлар амалиёти

Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида савдо ҳамкорлиги сўнгги йилларда фаол ривожланиб бормоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда, жумладан, тоғ-кон саноати, инфраструктура, таълим ва молиявий хизматлар каби муҳим тармоқларда сезиларли даражада кенгайтирилган.

Ўзбекистон британ компаниялари учун жозибадор инвестициялар ва савдо имкониятларини таклиф этмоқда. 2023 йилнинг 3-чораги учун янгиланган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари 132.5% ўсиш билан 472 миллион фунтга етган.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Британия бизнеси ва инвесторларини ўзбекистонлик ҳамкасблари билан таништириш ва британиялик мутахассислар Ўзбекистондаги хизматлар ва товарларга бўлган талабни қондира оладиган соҳаларни аниқлаш орқали уларни қўллаб-қувватлайди. Бу иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ўзбекистоннинг Буюк Британиянинг Ривожланаётган мамлакатлар савдо схемасида (Developing Countries Trading Scheme) иштирок этиши, бунда Ўзбекистон Британия бозорига биринчи бўлиб кириб келгани иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамламоқда. 2021 йилда Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган савдо тизимига қабул қилинган биринчи давлат бўлди, эндиликда Ривожланаётган мамлакатлар савдо схемаси (Developing Countries Trading Scheme) деб номланади. Бу Ўзбекистон корхоналарига товарларни нол тариф ставкасида экспорт қилиш имконини беради. Ушбу схема Ўзбекистонга дунёнинг исталган давлатининг энг кенг савдо имтиёзларидан бирини тақдим этади.

Олтин заҳираларининг энг йирик эгаларидан бири бўлган ва мис захиралари бўйича 4-ўринни эгаллаган Ўзбекистон Буюк Британия билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш имкониятига эга. Буюк Британия, ўз навбатида, тоза қазиб олиш соҳасида илғор технологияларни тақдим этади ва тоза энергия бўйича мамлакат тажрибаси яшил тоғ-кон саноатига ўтишга ёрдам беради.

14-15-феврал кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Британиянинг тоғ-кон саноати бўйича савдо миссияси Ўзбекистондаги кончилик имкониятларини ўрганди. Миссия Буюк Британиянинг тоғ-кон технологиялари соҳасидаги инновацияларини намойиш этди ва Weir Minerals, Wood plc., Orica, MSA Minerals Consulting, MMD Mineral sizing, Maptek, CMS Cepcor, ва SRK Consulting каби Британиянинг етакчи фирмалари иштирокида Ўзбекистон ва Британия компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирди. Тадбир давомидаги мунозараларда Ўзбекистондаги тоғ-кон саноатининг тартибга солиш, солиққа тортиш ва операцион жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва дастур AГМК ва Олмалиқ шаҳарларига ташрифни ўз ичига олди.

Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилдан буён бошлаган улкан иқтисодий ўзгаришлар жараёнини фаол қўллаб-қувватламоқда. Рақобатбардош, янада фаол ва очиқ ишбилармонлик муҳитини яратиш ислоҳотлар жараёнининг марказида бўлди. Буни инфратузилма, савдо, молиявий хизматлар, қурилиш ва транспорт соҳаларида кўриш мумкин. Ушбу йўналишларда Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсад қилинмоқда.

Икки давлат ҳамкорлигининг ёрқин намунаси сифатида яқинда Ўзбекистон Лондон фонд биржасини танлаб, умумий қиймати 4.25 триллион сўмлик биринчи яшил sovereign облигацияларини чиқарди. Яшил облигациялардан тушган маблағлар сувни тежовчи технологиялар, темир йўл ва метро транспортини ривожлантириш, ўрмон яратиш каби яшил лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Буюк Британиянинг экспорт кредит агентлиги – UK Export Finance (UKEF)  – тоза энергия, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва ишлаб чиқаришдаги муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистоннинг устувор иқтисодий ва ижтимоий сохаларда молияни сафарбар қилишда ёрдам бериши мумкин.

Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги дипломатик муносабатлар инвестициявий муҳитни яхшилаш, таълим лойиҳаларини кенгайтириш, Буюк Британия корхоналари ва инвесторлар учун Ўзбекистондаги инфраструктура имкониятлари ҳақида маълумот беришда элчихонанинг тизимли фаолияти катта аҳамиятга эга.

Top