Полша Ўзбекистондан ишчи кучи оқимини бир неча баробар оширмоқчи
Варшава шаҳрида Ўзбекистондан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон элчихонасида Европанинг йирик компаниялари раҳбарлари, шунингдек, Полшанинг сиёсий доиралари вакиллари иштирокида қонуний меҳнат миграцияси мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, полшалик ишбилармонлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида, қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш, бу борадаги муаммолар, шунингдек, уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.
Дипломатик миссия раҳбари Aмирсаид Aъзамхўжаев ўз чиқишида Полша сиёсий ва ишбилармон доира вакилларига Ўзбекистон томонининг ушбу мамлакат билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Полша-Осиё Савдо-саноат палатаси президенти Януш Пихочинский ўз маърузасида Ўзбекистондан ишчи кунини жалб этишдан манфаатдор эканини билдирди.
«Тадбирда хориждан ишчиларни жалб қилишдан манфаатдор кўплаб компаниялар иштирок этмоқда. Полшада Ўзбекистон фуқаролари билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Сўнгги йилларда 20 мингдан ортиқ киши мамлакатимизга ишлаш учун келган. Биз ишчи кучи оқимини бир неча баробар оширмоқчимиз. Муҳокамалар чоғида ҳукуматларимиз, вазирликларимиз ўртасида келишув имзолаш, энг аввало, Ўзбекистон фуқароларининг Полшага келишини тезкорлик билан ташкил этиш бўйича оддий чора-тадбирлар режасини тайёрлаш керак деган якуний хулосага келдик», - деди Януш Пихочинский.
«Эсфаут» бандлик агентлиги раҳбари Станислав Левинский, ўз навбатида, элчихона томонидан ташкил этилган тадбир Полшага малакали мутахассис кадрлар қанчалик зарурлигини кўрсатганини билдирди. «Биз Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилишдан манфаатдормиз. Шунингдек, Ўзбекистондан қонуний меҳнат муҳожирлари оқимини кўпайтиришга ёрдам беришга ҳам тайёрмиз», - деди агентлик раҳбари.
Муҳокамалар натижасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш ва мунтазам ишчи учрашувлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
13:14 / 09.11.2024
Полша: РФ махсус хизматлари АҚШга рейсларда портлашлар тайёрлаган бўлиши мумкин
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
23:43 / 05.11.2024