Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nova-C хусусий қўниш модули Ой юзасига етиб борди
Американинг Intuitive Machines компанияси модулининг қўниши режалаштирилганидек - учирилганидан бир ҳафта ўтгач содир бўлди. Бу 50 йилдан кўпроқ вақт олдин «Аполлон» дастури тугаганидан кейин АҚШнинг Ойга биринчи қўнишидир.

Фото: Reuters
Америка хусусий компаниясининг тижорат Ой зонди биринчи марта Ойга қўнди. Nova-C Ойга қўнувчи қурилмаси 22 феврал, пайшанба куни Ер сунъий йўлдоши юзасига етиб борди ва у ердан сигнал узатди, деди жонли эфирда Техаснинг Intuitive Machines компанияси вакили. Бу 50 йилдан кўпроқ вақт олдин «Аполлон» дастури тугаганидан кейин АҚШнинг Ойга биринчи қўнишидир.
Nova-C 15 феврал куни Флорида штатидаги Канаверал бурнида АҚШ космодромидан SpaceX ракетаси бортида коинотга учирилди. Шу пайтгача фақат АҚШ, СССР, Хитой, Ҳиндистон ва Япониянинг давлатга қарашли космик компаниялари Ойга муваффақиятли қўнган. Хусусий компаниялар ҳеч қачон бундай ташаббусни амалга ошира олмаган.
«Одиссей» Ойда икки ҳафта қолади
«Одиссей» деб номланган Nova-C модули Ойда 14 кун давомида ишлаши кутилмоқда. Қурилма бизнесмен Илон Маскнинг SpaceX аэрокосмик компанияси Falcon-9 ракетаси орқали керакли траекторияда учирилди. Falcon-9 15 феврал куни маҳаллий вақт билан 01:05да (Тошкент вақти билан 11:05) Флорида штатидаги Канаверал бурнида Жон Кеннеди номидаги космик марказдан учирилган. Учириш дастлаб 14 феврал куни эрталаб режалаштирилган эди, бироқ техник носозлик туфайли у бир кунга қолдирилди.
Модулда фойдали юк сифатида олтита NASA тадқиқот асбоби мавжуд. Улар қўниш зонасидаги муҳитни ўрганиши, шунингдек, астронавтлар қайтиши учун йўл тайёрлайдиган тажрибалар ўтказиши керак бўлади. Бу NASA’нинг жорий йил бошидан бери Ойга қўниш модулини юборишга иккинчи уринишидир. Январ ойида Astrobotic Technology компаниясининг худди шундай миссияси муваффақиятсиз якунланди.
Ой пойгасида Россия ҳам иштирок этди. Бироқ, у учирган автоматик сайёралараро « Луна-25» станцияси 2023 йил августида Ой юзаси билан тўқнашиб кетди ва Роскосмоснинг хабар беришича, «мавжудлигини тўхтатди».
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

14:19 / 25.06.2024
Хитой зонди Ерга Ой тупроғи намуналарини олиб келди

18:35 / 05.06.2024
Хитой Ойнинг орқа томонидан тупроқ олиш жараёнини намойиш этди

18:27 / 03.06.2024
Хитойнинг «Чанъэ-6» аппарати Ойнинг орқа томонига муваффақиятли қўнди

19:52 / 04.05.2024