Зеленский Украина янги қарши ҳужумга тайёрланаётганини айтди
Украина 2023 йил ёзида қарши ҳужумни бошлаган, аммо ноябр ойидаёқ Зеленский натижага эришилмаганини тан олган эди.
Украина Қуролли Кучлари (УҚК) жанубда ва Қора денгизда янги ҳужумга тайёрланмоқда, деди Украина президенти Володимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервюсида. Унинг сўзларидан РБК иқтибос келтирди.
«Ҳимоя - биринчи рақамли вазифа. Қора денгиздаги муваффақиятли операцияларимизни давом эттирамиз. Тафсилотларга тўхталмайман, лекин россияликлар кутилмаган ҳодисаларга дуч келишади. Жануб муҳим аҳамиятга эга… Ва, албатта, биз янги қарши ҳужумга, янги операцияга тайёрланамиз», деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳатто Россиядан ҳимояланиш ҳам катта вазифа ва қийинчилик, чунки икки давлат кучлари тенг эмас. Зеленскийнинг таъкидлашича, бугунги кунда Украина Қуролли Кучларида айрим бригадаларда 40 фоизгача етишмовчилик мавжуд.
Украина 2023 йил ёзида қарши ҳужумни бошлаган эди. Бироқ ноябр ойидаёқ Зеленский натижага эришилмаганини тан олди. 20 феврал куни президент фронтнинг бир қанча участкаларидаги оғир вазият ҳақида хабар берди ва Ғарб давлатларидан ёрдам етказилиши кечиктирилганига ишора қилди. Илгари у Ғарб кўмагисиз Украина Қуролли Кучлари чекинишни бошлашини ҳам истисно қилмаган эди.
Россия ҳукумати бир неча бор Украина қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганини ва ташаббусни тўхтатганини қайд қилган. Россия президенти Владимир Путин Украинанинг амалдаги ҳукуматининг сиёсати давом этса, унинг давлатчилигига қаттиқ зарба берилиши мумкинлигини айтган.
Россия Қуролли Кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Сергей Рудской шу ҳафта бошида Ғарб давлатларидан жиддий ёрдам олган тақдирда Украина яна бир қарши ҳужумни бошлаши мумкинлигини тан олди. «Украина Қуролли Кучлари фаол операцияларни ўтказиш учун жанговар қобилиятини сақлаб қолган. Келажакда Ғарб томонидан кенг кўламли ҳарбий ёрдам кўрсатилса, қарши ҳужумга навбатдаги уринишни истисно этиб бўлмайди», деди у.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
21:00 / 12.11.2024