Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 2025 йилги президентлик сайловларида қатнашади
Деярли 30 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Беларус раҳбари саккизинчи муддатга сайланишга қарор қилди.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко 2025 йилги сайловларда кетма-кет саккизинчи муддатга президентликка даъвогарлик қилади. Бу ҳақда у 25 феврал, якшанба куни парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловда овоз беришдан сўнг сайлов участкасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб беларусларга қанчалик «босим ўтказса», «улар шунчалик тез сайловларга боради». «Дунёнинг ҳеч бир жойида Беларусдагидек очиқ, адолатли сайловлар бўлмайди, бу биз учун байрам», - деди мамлакат раҳбари.
Лукашенко Беларусда деярли 30 йилдан бери ҳокимият тепасида. 2020 йилдаги сўнгги президентлик сайловлари арафасида унинг рақибларига нисбатан жиноий иш очилган эди. Хусусан, сайлов кампанияси иштирокчилари Сергей Тихановский ва Виктор Бабарико ҳамон қамоқда. Овоз беришдан сўнг мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди, улар ҳокимият томонидан шафқатсизларча бостирилди.
Лукашенконинг ўзи 80 фоиздан кўпроқ овоз олганини эълон қилди ва ўзини мамлакат президенти деб эълон қилди. Ўнлаб Ғарб давлатлари уни тан олмади, баъзилари эса янги сайловлар ўтказишга чақирди.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026