Боррел: ЕИ Россия билан кескинлик даврига тайёрланиши керак
Европа дипломатияси раҳбари Ғарб давлатларини Россиянинг эҳтимолий «сиёсий ва ҳарбий провокациялари» фонида хавфсизлик ва мудофаа салоҳиятини сезиларли даражада мустаҳкамлашга чақирди.
Европа Иттифоқи давлатлари «яқин ойларда НАТО давлатларига қарши сиёсий ва ҳарбий провокацияларини кучайтиришни» исташи мумкин бўлган Россия билан узоқ муддатли кескинликка тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда 25 феврал куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
16-18 феврал кунлари бўлиб ўтган Мюнхен хавфсизлик конференциясини сарҳисоб қилар экан, Боррел ўз блогида: «Биз хавфсизлик ва мудофаа салоҳиятимизни сезиларли даражада мустаҳкамлашимиз керак», деб ёзди.
Шу билан бирга, у Европа давлатларини Глобал Жануб билан муносабатлар стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди. Агар ҳозирги геосиёсий зиддиятлар «Ғарб ва дунёнинг қолган қисми» йўналишида ривожланишда давом этса, «Европа келажаги қоронғида қолади», дея огоҳлантирди Европа дипломатияси раҳбари.
Ғарб ҳукмронлиги даври тугади
«Ғарб ҳукмронлиги даври ҳақиқатан ҳам ўз ниҳоясига етди. Гарчи назарий жиҳатдан бу тушунарли бўлса-да, биз янги воқеликдан амалий хулосалар чиқара олмадик», - деди Боррел. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Ғазо секторидаги уруш Ғарб ҳамда Глобал Жануб ўртасидаги қарама-қаршилик хавфини «сезиларли даражада оширди», буни Саҳел ва Африканинг бошқа қисмларида кўриш мумкин.
Дипломатнинг таъкидлашича, Глобал Жанубдаги кўплаб давлатлар Ғарбни «икки томонлама стандартлар»да айблайди ва «Россия вазиятдан фойдаланишга муваффақ бўлди». «Биз бунга қарши курашишимиз ва буни фақат сўз билан қилишимиз керак. Келгуси ойларда ҳамкорларимизнинг ишончини қайтариш учун катта саъй-ҳаракатлар лозим», деди у.
Мавзуга оид
15:11
Анатолий Собчакнинг сирли ўлими: Россиядаги таниқли сиёсатчининг жонига қасд қилинганмиди?
23:55 / 12.10.2024
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда — Bloomberg
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
21:00 / 12.10.2024