Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчига судга оид психиатрия экспертизаси тайинланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва ўқитувчининг дарс пайтида ўқувчиларни аёвсиз калтаклагани тасвирланган видеога Болалар омбудсмани томонидан муносабат билдирилди.
Хоразм вилоятида 1-синф ўқувчиларининг ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги 36-сон мактабнинг бошланғич таълим «Меҳнат» фани ўқитувчиси M.A. 23 феврал куни 1-А синф ўқувчиларини, жумладан, 2016 йилда туғилган қиз бола ва 2 нафар ўғил болани дарс пайтида назорат ишини тўғри бажармаганлиги учун калтаклаган.
26 февралда ўқитувчининг бундай ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Хонқа тумани ИИБ терговга қадар текширув бошлаган. Ўқувчиларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчига нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Аввалроқ, терговга қадар текширув Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
11:40 / 08.06.2026