Ўзбекистон | 19:00 / 29.02.2024
29208
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда курьерлар қанча даромад топишади?

Тўлиқ бандликда куръерлар Тошкентда ойига 8,5 млн сўмгача даромад топишлари мумкин.

Фото: Uzum Tezkor

Ўзбекистонда етказиб бериш хизмати жадал ривожланиб бормоқда — вақт ва кучни тежаш имконияти тобора кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилмоқда, буюртмалар сони ошиб бормоқда, бозорда янги сервислар пайдо бўлмоқда. Узум Тезкор маълумотларига кўра, Тошкентда буюртмалар сони ойма-ой ўртача 30-40% га ўсиб бормоқда, талаб юқори бўлган вақтларда куръерлар кунига 20 тага яқин буюртмани етказиб беришади.

Мослашувчан график сабаб куръерлик ишини ўқиш ёки асосий иш билан бирга олиб бориш мумкин. Аммо етказиб бериш хизматига бўлган талаб ортиши билан қўшимча даромад ҳисобланган куръерлик иши асосий даромад манбаига айланиб бормоқда. Катта сервислардан: Uzum Tezkor, Яндекс.Еда, Express24 — курьерларга ойига 4 млн дан 10 млн гача ойлик таклиф қилишмоқда. Uzum Tezkor маълумотларига кўра, Тошкентда тўлиқ бандликдаги автокурьер ойига 8,5 млн гача даромад топиши мумкин, велосипеддаги куръер 5 млн га яқин, пиёда куръерларининг даромади эса 4 млн сўмдан ошмоқда. Солиштириш учун Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 4,4 млн сўмни ташкил этмоқда, ижтимоий соҳа ходимларининг даромади ойига ўртача 3 млн сўмни, Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг даромади эса 5 млн сўмни ташкил этади.

Қоида бўйича, сервис куръерлик фаолияти учун тариф ва иш ҳақини мустақил равишда белгилайди, аммо асосий ҳисоблаш алгоритмлари барча катта сервисларда бир хил. Масалан, Uzum Tezkor ўз куръерларига ҳар бир смена учун минимал кафолатланган суммани жорий қилди, мукофот пулини ҳисоблашда ҳам мижозгача, ҳам ресторангача бўлган масофани ҳисобга олди, қолаверса, куръерлар учун қўшимча рағбатлантириш ва фаол ишлаб ўз даромадларига таъсир қила олишлари учун бонус тизимини ишлаб чиқди. Охирги бир неча ойларда соатига буюртмалар сони ва зичлиги ошиши ҳисобига куръерлар даромади 20% дан кўпроққа ошди.

— Муваффақиятли ишлаш учун биз мижозларга хизмат кўрсатиш тезлиги ва нархи ўртасидаги балансни, куръерларга эса рақобатбардош иш ҳақини таъминлашимиз зарур. Биз сервис фойдаланувчиларига ҳамёнбоп нархдаги етказиб бериш хизматидан ташқари, таомларни худди ресторан нархидагидек, ҳеч қандай яширин қўшимча тўловларсиз таклиф қиламиз, бу янги мижозларни жалб қилишга ва ўз-ўзидан буюртмалар сони ортишига сабаб бўлади. Натижа эса тўғридан-тўғри куръернинг даромадига таъсир қилади. Соатига катта ҳажм ва юқори зичликдаги буюртмаларни таъминлаш – кундалик ишимизнинг энг муҳим қисмидир, — дейди Uzum Tezkor бош операцион директори Денис Серебряков.

Бугунги кунда етказиб бериш хизматида минглаб куръерлар фаолият юритади. Талаб ортиб бориши, бозорда янги ўйинчиларнинг пайдо бўлиши ва сервисларнинг географик жиҳатдан кенгайиши билан куръерлик вакансиялари ва соҳа вакилларининг иш ҳақи ҳам ошиб боради — натижада бутун мамлакат бўйлаб муносиб ҳақ тўланувчи янги иш ўринлари вужудга келади!

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид