Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида 29 феврал куни соат 13:20 ларда Damas, BMW ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида Damas ичида бўлган йўловчи Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Кейинроқ аҳволи яхшилиги сабабли уйига жавоб бериб юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17:35
09:00 / 22.06.2026
09:30 / 17.06.2026
18:17 / 15.06.2026