Жаҳон | 10:32 / 02.03.2024
4768
2 дақиқада ўқилади

Россия ёзувчи Людмила Улицкаяни «чет эл агенти» деб эълон қилди

Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан янгиланган «чет эл агентлари» рўйхатига режиссёр Иля Хржановский, Перм шаҳар думаси собиқ депутати Сергей Медведев, «Мемориал» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази ва «Нужна помощь» хайрия жамғармаси ҳам кирди. 

Фото: РИА Новости

Россия Адлия вазирлиги ёзувчи Людмила Улицкаяни «чет эл агентлари» реестрига киритди. Департамент веб-сайтида 1 март, жума куни хабар қилинганидек, Улицкая «чет эл агентлари» ва хорижий оммавий ахборот воситаларига интервю ва шарҳлар берган, «махсус ҳарбий операция» га қарши чиққан - Россияда Украинага қарши уруш расман шундай номланади - бундан ташқари, у чет элда яшайди. 

Янгиланган «чет эл агентлари» рўйхатига режиссёр Иля Хржановский ва Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан Перм шаҳар думасининг собиқ депутати Сергей Медведев ҳам кирди. «Мемориал» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази ва «Нужна помощь» хайрия фонди «чет эл агенти» бўлган ташкилот сифатида тан олинган.

Россияда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун

Россияда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун 2012 йилда пайдо бўлган. Ўшандан бери бир неча юзлаб ташкилотлар ва шахслар тақиқ рўйхатига киритилган. Жисмоний шахслар – «чет эл агентлари» реестри 2022 йил апрел ойи бошида ишга туширилган бўлиб, у ННТлар – «чет эл агентлари», ОАВ – «чет эл агентлари» ва рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар – «чет эл агентлари» рўйхати билан бир қаторда тўртинчи рўйхат бўлди.

2022 йил декабр ойидан бошлаб қонун Россия расмийларига кўра, «чет элдан ёрдам оладиган» ва «хорижий таъсир остида» бўлганларни «чет эл агентлари» деб эълон қилиш имконини беради.

Мавзуга оид