Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой етказиб бериш бўйича музокара ўтказмоқда
Мамлакат 2022/2023 маркетинг йилида Ўзбекистонга 4,3 миллион тонна буғдой ва ун экспорт қилган.
Қозоғистондан Ўзбекистон, Хитой, Озарбойжон, Эрон ва бошқа давлатларга навсиз буғдой етказиб бериш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб Kazinform хабар берди.
Қайд қилинишича, Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон) ва Афғонистон анъанавий равишда Қозоғистондан буғдой импорт қилувчи давлатлар ҳисобланади. Шу билан бирга, Қозоғистон 2022/2023 маркетинг йилида 10 миллион тонна рекорд даражадаги буғдой ва ун экспорт қилган. Жумладан, Марказий Осиё мамлакатларига – 5,8 миллион тонна (Ўзбекистон – 4,3 миллион тонна, Тожикистон – 1,1 миллион тонна, Туркманистон – 0,4 миллион тонна), Афғонистонга – 2,6 миллион тонна, Хитойга – 369 минг тонна, Озарбойжонга - 277,1 минг тонна, Эронга - 171,7 минг тонна ва бошқа мамлакатларга 642 минг тонна.
Ўтган йил ёғингарчилик кам бўлса-да, 17 миллион тонна дон (2022 йилда 22 миллион тонна), шу жумладан, 12,1 миллион тонна буғдой йиғиб олинган. Таъкидланишича, бу омиллар жорий йилнинг экспорт салоҳиятига таъсир қилмайди.
Шу билан бирга, 2024 йил 24 феврал ҳолатига маркетинг мавсуми бошидан (2023/24) дон эквивалентида буғдой ва ун экспорти ҳажми ўтган йил даражасида сақланиб қолган, экспорт ҳажми қарийб 6 млн тоннани ташкил этган. Жумладан, Марказий Осиё мамлакатларига – 3,6 млн тонна (Ўзбекистон – 2,4 млн тонна, Тожикистон – 0,8 млн тонна, Туркманистон – 0,3 млн тонна), Афғонистонга – 1,2 млн тонна, Хитойга – 481,1 минг тонна, Эронга – 34,9 минг тонна.
Мавзуга оид
20:38 / 06.11.2024
Қозоғистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024