Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмоновнинг адвокатлари санкцияларни оқлаш учун фойдаланилган твитларни ўчиртиришга эришди
Европа Иттифоқи ушбу твитлардаги иборалардан санкцияларни асослаш учун фойдаланган эди.
Германия Федерал жиноят полицияси бошқармаси ва иқтисодчи Андерс Ослунд россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг адвокатлари талабига кўра, X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги ўз твитларини ўчириб ташлади. Бу ҳақда бизнесмен адвокатларига таяниб РБК хабар берди.
Ослунд 2022 йил январ ойида Усмонов ва Роман Абрамовични «Путиннинг севимли олигархлари» деб атаган твитларини эълон қилди. Европа Иттифоқи Кенгаши санкциялар киритишда ва уларни асослашда ушбу иборалардан фойдаланган.
Адвокатларнинг хабар беришича, Ослунд «асоссиз ва ёлғон маълумотларни тарқатмаслик» мажбуриятини олган. Иқтисодчининг ўзи бунга изоҳ бермади, аммо унинг 2022 йил январ ойидаги твитлари ўчириб ташланган.
Адвокатларга кўра, немис полицияси 2022 йил апрелида Усмоновнинг синглиси «Dilbar» яхтасининг эгаси экани ҳақида твит эълон қилган. Ушбу твитлар Гулбаҳор Исмоиловага нисбатан Европа Иттифоқи томонидан санкциялар эълон қилинишига олиб келган. Адвокатларнинг таъкидлашича, Исмоилова ушбу яхта эгалари рўйхатида йўқ, Усмонов эса бенефициар ҳуқуқларга эга эмас.
Европа Иттифоқи санкцияларида айтилишича, «Германия полициясига кўра, Гулбаҳор Исмоилова яхтанинг ягона ҳақиқий эгаси».
Алишер Усмонов USM ҳолдинги асосчиси ва энг йирик акциядори ҳисобланади. Унга «Металлоинвест», «Удоканская медь» ва «Мегафон» компаниялари киради. У энг бой россиялик миллиардерларнинг Forbes рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Журнал унинг бойлигини 14,4 миллиард долларга баҳолаган.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Алишер Усмонов ҳам бошқа кўплаб россиялик тадбиркор ва сиёсатчилар сингари Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан санкцияларга учради.
Усмонов ушбу санкциялардан халос бўлишга уринмоқда.
Мавзуга оид
09:32 / 21.05.2026
Миндич Зеленский устидан судга шикоят қилди
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
15:47 / 16.03.2026