Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини тартибга келтириш режалари кўриб чиқилди
Автотранспорт воситларини рўйхатга олиш ва диагностика марказига ташриф чоғида президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги гавжум чорраҳалар ва кўчаларни тартибга солиш, бу орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди.
Лойиҳа ўз олдига учта асосий вазифа қўйган - пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги, жамоат транспортига устуворлик, ўтказиш қобилиятини ошириш ва йўл транспорт ҳодисалари сонини камайтириш.
Мазкур лойиҳа синов тариқасида Тошкент шаҳридаги иккита йирик чорраҳада — Бобур ва Фурқат кўчалари кесишмасида ҳамда Боғишамол ва Тошкент автомобил ҳалқа йўли кесишувида амалга оширилди.
Пиёдалар учун чорраҳаларда «хавфсизлик оролчалари» бунёд этилди, пиёдалар ўтиш жойида светофорни бошқариш ускуналари ўрнатилди. Жамоат транспорти бекатлари йўловчилар учун тушиб чиқишга қулай тарзда қайта лойиҳалаштирилди.
Шунингдек, чорраҳаларга давомийлиги оқимга қараб мослашадиган интеллектуал светофорлар тизими ташкил этилди.
Бу каби лойиҳалар натижасида чорраҳаларнинг ўтказиш қобилияти сезиларли даражада ошиб, тирбандликлар камаяди, жамоат транспорти янада самарали бўлади.
Президент бу ишларни кенгайтириш, «шаҳар – пиёдалар учун» тамойилини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
15:35 / 21.10.2024
Вена яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Бунда жамоат транспортининг ўрни қандай?
18:10 / 19.10.2024