Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Корея билан бирга қурилиш материаллари соҳасида лаборатория барпо этилади
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Ўзсаноатқурилишбанк" ва соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат мамлакат делегацияси амалий сафар билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди.
"Дунё" хабарига кўра, Корея Республикаси мувофиқланган лабораториялари (КМЛ) ташкилотида бўлиб ўтган мулоқот чоғида делегация вакиллари қурилиш материаллари сифати ҳамда синов лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Музокаралар якунида "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ва Жанубий Корея мувофиқланган лабораториялари ўртасида синов лабораториясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Замонавий лаборатория барпо этилгач, 30 дан ошиқ қурилиш материалларининг 300 га яқин сифат кўрсаткичлари халқаро стандартларда синовдан ўтказилиши йўлга қўйилади.
Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан учрашув давомида уларга мамлакатда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида халқаро алоқаларни янада ривожлантириш, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар, жумладан, илғор лаборатория мажмуаларини олиб келиб, каолин хом ашёси ҳамда бошқа асосий турдаги маҳсулотларни лаборатория синовларидан ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026