Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский фронтда жанг қилган муддатли ҳарбий хизматчиларни захирага ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Россиянинг кенг кўламли босқини муносабати билан Украинадаги ҳарбий ҳолат туфайли хизмат муддати узайтирилган ҳарбийлар 2024 йил апрел-май ойларида захирага ўтказилади.
Украина президенти Володимир Зеленский фронтда жанг қилган муддатли ҳарбий хизматчиларни захирага ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Россиянинг кенг кўламли босқини муносабати билан Украинадаги ҳарбий ҳолат туфайли хизмат муддати узайтирилган ҳарбийлар 2024 йил апрел-май ойларида захирага ўтказилади.
Мажбурий ҳарбий хизмат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини 22 феврал куни Зеленскийнинг ўзи Олий Радага киритган эди. Ҳужжат Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан озод этилмаган украиналик чақирилувчиларни демобилизация қилиш билан боғлиқ. Депутатлар қонун лойиҳасини эртасигаёқ маъқулладилар.
Феврал ойи бошида Олий Рада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда чақирув ёши 27 ёшдан 25 ёшга туширилиши, 36 ойлик хизматдан кейин демобилизация мумкин бўлиши айтилган эди. Бундан ташқари, ҳужжатда Украинада электрон чақирув қоғозлари берилиши ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизмат бекор қилинади, унинг ўрнига умумқўшин бошланғич тайёргарлиги жорий этилади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026