Трамп АҚШ Республикачилар партияси устидан назоратни кучайтирди
Трампнинг келини Лара ва собиқ президент энг яқин сафдоши Республикачилар миллий қўмитасида муҳим лавозимларни эгаллади. Бошқа нарсалар қатори, ушбу қўмита сайлов стратегиясини мувофиқлаштириш учун масъулдир.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Республикачилар партияси устидан назоратни кучайтирмоқда. Унинг келини Лара ва энг яқин сафдошларидан бири Майкл Уэтли 8 март, жума куни сайлов кампанияси стратегиясини мувофиқлаштириш, хайрия йиғиш, анжуман ўтказиш ва президентликка номзод кўрсатиш учун масъул бўлган Республикачилар партияси Миллий қўмитасида (NRC) муҳим лавозимларни эгаллади.
Хюстонда бўлиб ўтган конференцияда Уэтли NRC янги раиси, Трамп ўғли Эрикнинг рафиқаси - Лара Трамп - унинг ўринбосари этиб сайланди. Шимолий Каролина республикачилари раҳбари Майкл Уэтли Трампнинг демократ Жо Байден 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларида фирибгарлик йўли билан ғалаба қозонганлиги ҳақидаги даъвосини қўллаб-қувватлайди.
77 ёшли Доналд Трамп NRC раҳбариятини ўзгартиришга интилиб келаётганди ва Республикачилар партиясининг бирламчи сайловларида эришган қатор ғалабалари билан ўз позициясини мустаҳкамлади. Трампнинг бир неча ҳафталик очиқ босимидан сўнг, NRC собиқ раиси Ронна Макдэниел феврал ойи охирида ўз лавозимини тарк этди.
Мавзуга оид
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
12:15 / 12.11.2024