Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиёга келмоқчи эканини айтди
«Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири», деди Дэвид Кэмерон. Аввалроқ МО ва Буюк Британия ўртасида C5+1 форматидаги саммит ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 5 март куни бўлиб ўтган парламент муҳокамаларида гапирди.
«Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқ ва шериклик тармоғимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири. Мен у ерга боришни режалаштирмоқдаман. У ерда биз ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган соҳаларни биладиган барча билан давра суҳбати ўтказаман», деди Кэмерон.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабр ойида Буюк Британия ҳукуматининг Марказий Осиё давлатларидан келган ҳамкасблари билан 2024 йилда С5+1 форматида саммит ўтказиши режалаштирилгани маълум қилинган эди. Британия парламентига тақдим этилган ҳисоботда муаллифлар британиялик вазирларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари билан самарасиз ҳамкорлигини танқид қилган, шунингдек, минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирига фаолроқ қарши туришга чақирган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026