Қозоғистон Орол денгизи атрофида саксовул экиладиган майдонларни кўпайтирмоқчи
Қозоғистон ҳукумати яқин кунларда Орол денгизида саксовул экиладиган майдонни 1,5 миллион гектарга етказмоқчи. Шу мақсадда ўрмон хўжалигига катта маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Фото: Kazinform
Дунёдаги энг йирик экологик офат маркази ҳисобланган Орол денгизининг 6 миллион гектар майдони шўрланган бўлиб, унинг 2,8 миллион гектари Қозоғистон ҳудудига тўғри келади. Қозоғистон ва Ўзбекистон унинг оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилмоқда.
Қайд қилинишича, Қозоғистон Орол денгизи суви қайтиб кетган жойларга интенсив равишда саксовул экмоқда. Мустақиллик йилларида 900 минг гектардан ортиқ майдонга чигит ва кўчат экилган. Шунингдек, 13 йил аввал 1 миллион туп кўчат тайёрлайдиган кўчатхона барпо этилган бўлса, энди кейингисини қуриш ишлари бошлаб юборилган. Унинг ҳудуди 33 гектардан ошади.
Орол суви қайтиб кетган жойларга экиш учун чўлга энг чидамли ҳисобланган саксовул ва қорабарак ўсимликлари танланган. Бу микроиқлимни яхшилайди ва шунга мос равишда ернинг унумдорлигини оширади.
«Орол фақат битта давлатнинг муаммоси эмас. Шундай экан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда унинг оқибатларини бартараф этса, бутун қитъага ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар йили қуриган Орол тубидан 150 миллион тоннага яқин туз ва чанг кўтарилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари ёрдамида бу муаммони ҳал қиламиз, деб ўйлаймиз», деди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Зиновий Новицкий.
Қозоғистон ҳукумати яқин кунларда Орол денгизида саксовул экиладиган майдонни 1,5 миллион гектарга етказмоқчи. Шу мақсадда ўрмон хўжалигига катта маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Сўнгги янгиликлар
-
«Қотил» экология, машҳурлар ортига яширинган фирибгарлик ва амалдорларга мажбурий тил
Жаҳон | 12:28
-
Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси доирасида 120 дан ортиқ келишув имзоланди
Ўзбекистон | 11:47
-
🔴 LIVE: НАТО қуролланмоқда. Путин нима дейди? | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 11:05
-
Теҳронда Исроил зарбалари қурбони бўлган генерал ва олимларнинг дафн маросими ўтказилди – фотолар
Жаҳон | 09:58
Мавзуга оид

11:47
Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси доирасида 120 дан ортиқ келишув имзоланди

19:59 / 27.06.2025
Атлантика океанида 1000 бочкадан ортиқ радиоактив чиқиндилар топилди

13:15 / 26.06.2025
Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқарилади

15:40 / 24.06.2025