Музокаралар давомида Япония томони Le One Co., Ltd компанияси 2025–2030 йилларга мўлжалланган 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант ютиб олгани ҳақида маълум қилди. Грант Япония энергетика ва саноатни ривожлантириш ташкилоти томонидан декарбонизация ва яшил энергия соҳасида илғор япон технологияларини илгари суришга қаратилган халқаро кўргазмали дастур доирасида тақдим этилган.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда биологик чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинган биогаздан метан ишлаб чиқариш бўйича тажриба заводини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Ташаббус бир вақтнинг ўзида бир нечта экологик ва иқтисодий мақсадларга эришишга қаратилган: иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш, чиқиндиларни хавфсиз йўқ қилиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун биогумус ишлаб чиқариш, шунингдек, кимёвий ювиш ва Япония стандартлари асосида чуқур тозалаш тизими билан гибрид циркуляция технологиясини жорий этиш.

Лойиҳа биогаздан муқобил энергия манбаи сифатида фойдаланишни назарда тутади, бу нафақат атроф-муҳитга тушадиган босимни камайтириш, балки чиқиндиларни бошқаришнинг қўшимча энергия тежамкор моделини яратиш имконини беради. Технология барқарор ривожланиш мақсадларига ва кам углеродли иқтисодиётга ўтиш стратегиясига тўлиқ мос келади.