Ўзбекистон | 19:00 / 12.03.2024
3964
4 дақиқада ўқилади

ASUS компанияси технологияларнинг эволюцияси йўлида: Zenbook Duo ноутбукини тақдим этди

Фото: ASUS

ASUS компанияси технологиялар соҳасида ўзининг янгиликлари билан яна бир бор дунёни лол қолдирди. 2024 йилда тақдим этилган маҳсулотлар орасида экологик тоза, юқори самарадорликка эга премиум классдаги қурилмалар мавжуд бўлиб, улар сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланган.

7 март куни Дубайда бўлиб ўтган “ASUS технологиялар эволюцияси: асослардан инновацияларгача” минтақавий тақдимотида компания технологияларнинг энг сўнгги ечимлари бўйича етакчиликни барқарор давом эттиришини исботлади.

ASUS’дан янги замонавий ечимлар

Ушбу тадбирда ASUS ўзининг янги, сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи замонавий ноутбуклари, жумладан Intel® Core™ Ultra процессори ва ўрнатилган нейропроцессор (NPU) билан жиҳозланган моделларини тақдим этди. Масалан, 2024 йилнинг йирик инновацияси сифатида Zenbook Duo (2024) дунёдаги илк иккита 14-дюймли OLED-экранга эга ноутбук ҳисобланади. ASUS Zenbook 14 OLED, ASUS Vivobook Pro 15 OLED ва янги ASUS Vivobook S серияси каби ноутбуклар энг сўнгги Intel Core™ Ultra процессорлари ва сунъий интеллект технологиялари билан таъминланди.

ROG Zephyrus G14 ва G16 2024 йил моделлари эса кучли ҳардвар конфигурацияси, ажойиб OLED-дисплей ва ажойиб кўчма қулайлик билан ҳайратга солади. ROG Strix SCAR 18 ноутбуки эса профессионал киберспортчилар ва жўшқин геймерлар учун, энг юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларига интилаётганлар учун ишлаб чиқилган. Бу кучли ўйин қурилмаларининг энг максимал конфигурациясига энг янги Intel® Core™ Ultra 9 процессори ва ноутбуклар учун мўлжалланган флагман NVIDIA® GeForce RTX 4090 видеокарта мавжуд.

Zenbook серияси илк маротаба 2011 йилда тақдим этилган бўлиб, шакл ва мазмун ўртасидаги идеал мувозанатни излаётган фойдаланувчиларга мўлжалланган. Янги версияга сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи функциялар, иккита дисплейли ноутбуклар (Zenbook Pro Duo) ва такомиллаштирилган совитиш технологиялари киритилган.

Zenbook Duo (2024) ҳақида

Бу қурилманинг вазни атиги 1,35 кг ни ташкил этади. Дисплей қопқоғини 180° очганда, иккита бир хил ASUS Lumina OLED дисплейлари 16:10 нисбати, 3K аниқлиги ва 120 Гц янгиланиш частотаси билан бирга 19,8 дюймли катта экранни шакллантиради, бу эса корпусга ўрнатилган подставка ёрдамида вертикал ёки горизонтал ҳолатда ўрнатиш имконини беради, шунинг учун Zenbook Duo (2024) кўплаб турли хил сценарийларда самарали фойдаланиш мумкин. Экранларни бошқаришда ASUS ScreenXpert иловаси билан интуитив интерфейс ёрдам беради. Bluetooth-клавиатура бутунлай ажратиб олиниши мумкин, бу эса барча мавжуд экран майдонидан фойдаланиш имконини беради, ёки пастки дисплейга ўрнатилиши мумкин, бу эса Zenbook DUO'ни анъанавий компакт ноутбукка айлантиради.

-75 Вт•соат ҳажмли узоқ умр кўрадиган батарея;

- тезкор зарядлаш технологияси;

 - Dolby Atmos® технологияси ва Harman Kardon сертификатига эга аудио тизимга эга.

Экологик хавфсизлик тенденциялари

ASUS компанияси ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда экологик тозаликка алоҳида эътибор қаратади. Компания ишлаб чиқариш усуллари, энергия самарадорлиги ечимлари ва қайта ишланадиган қадоқлаш материалларидан фойдаланган ҳолда атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтиришга интилади. ASUS дунёдаги илк углерод нейтрал ноутбук, Bamboo серияли ноутбуклар ва 2022 йилда илк бор ноль углерод чиқиндили бизнес ноутбукини ишлаб чиқариш билан бу йўналишда етакчилардан саналади.

ASUSнинг сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланган ноутбуклари ва бошқа инновацион қурилмалари янги даврнинг бошланишидир. Бу қурилмалар нафақат иш самарадорлигини оширади, балки энергия сарфини оптималлаштириш ва аккумуляторнинг умрини узайтириш орқали атроф-муҳитга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

ASUS компанияси технологияларнинг эволюцияси йўлида ўз маҳсулотлари билан фойдаланувчиларга янги имкониятларни тақдим этмоқда. Бу инновациялар нафақат иш самарадорлигини оширади, балки экологик тозалик ва барқарор ривожланиш принципларига ҳам содиқликни намоён этади.

Реклама

Мавзуга оид