Жаҳон | 13:30 / 12.03.2024
3419
1 дақиқада ўқилади

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Пермдаги  “ПМК”, “СтройИндустрия” ва Туладаги корхоналарда ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди

Тулада 40 минг рубл (5,5 миллион сўм) иш ҳақини ололмаган фуқаронинг маоши ундириб берилди. Шунингдек, қийин аҳволда қолган фуқаро Москва—Наманган йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилди.

Мамлакатнинг Москва шаҳридаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси мутасаддилари Тула давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид