Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн доллар ажратилади
Президентнинг “Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга беш йил муддатга 14 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ресурсларини ажратади.
Давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади.
Узоқ муддатли кредитлар тадбиркорларга қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
- Хоразм вилоятида ҳар бир маҳалланинг саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, камида 10 та лойиҳаларни амалга ошириш учун;
- Хива ва Урганч шаҳарлари, Ҳазорасп, Хива, Шовот, Боғот ва Урганч туманларида замонавий савдо марказлари ва бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш, туристик ва гастрономик кўчаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга узоқ муддатли кредит, ижара ва лизингга бериш учун.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Хоразм вилоятидаги амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
21:11 / 19.01.2025
Хоразмда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
07:45 / 18.01.2025
Хоразм ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади
09:33 / 26.12.2024