20:22 / 14.03.2024
21497

Ўзбек тили PUBG Mobile’га интеграция қилинди 

PUBG Mobile’га ўзбек тилининг киритилиши нафақат маданий эътироф рамзи, балки ўзбек ўйинчиларига янги имкониятларни тақдим этиб, мамлакатда киберспортни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга ҳисса қўшади. 

Ўзбекистон ўз киберспортини ривожлантиришнинг янги босқичини нишонламоқда – ўзбек тили дунёдаги энг машҳур мобил ўйинларидан бири бўлган PUBG Mobile’га интеграция қилинди. 

Бу нафақат мамлакатда киберспорт жадал ривожланаётганини, балки Ўзбекистон бозорининг глобал ўйин ишлаб чиқувчилари учун аҳамиятини ҳам кўрсатади. Сўнгги йилларда давлатнинг фаол қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси ташаббуси туфайли мамлакат халқаро майдонда салмоқли муваффақиятларга эришди. PUBG Mobile’га ўзбек тилининг киритилиши нафақат маданий эътироф рамзи, балки ўзбек ўйинчиларига янги имкониятларни тақдим этиб, мамлакатда киберспортни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга ҳисса қўшади. 

Ўзбекистонда киберспортга қизиқишнинг сезиларли даражада ошиши нафақат демографик ва технологик омиллар, балки давлат томонидан кўрсатилаётган фаол қўллаб-қувватлаш билан ҳам боғлиқ. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан электрон спортни, хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг янги йўналиши «Спорт фаолияти: киберспорт» йўналиши очилди. 

Ҳужжатда ўзбек киберспортчиларининг халқаро муваффақиятларини рағбатлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу нафақат жаҳон мусобақаларида иштирок этишни молиявий қўллаб-қувватлаш, балки Ўзбекистонда халқаро турнирларни ўтказиш учун шароит яратишни ҳам назарда тутади. Бундай ёндашув нафақат халқаро мусобақалар тажрибаси ҳисобига маҳаллий ўйинчиларнинг маҳорат савиясини оширибгина қолмай, балки жаҳон киберспорт харитасидаги муҳим нуқта сифатида Ўзбекистонга эътиборни қаратади. 

2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси миллий ва халқаро миқёсда киберспортни оммалаштиришда марказий ўрин тутади. 2022 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандуми билан расмийлаштирилган PUBG Mobile билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг жаҳон киберспорт саноатидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш истагини таъкидлади. Ассоциация президенти Дониёр Жўраев шафеълигида ташкилот халқаро федерациялар билан ҳамкорлик қилиш ва муҳим мусобақаларни ташкил этиш орқали Ўзбекистоннинг киберспорт соҳасидаги таъсирини кенгайтиришни мақсад қилган. 

Tencent Games компаниясининг МДҲдаги вакили Ҳишом Нуху Ўзбекистон бозори имкониятларини юқори баҳолаб, уни минтақадаги энг жадал ривожланаётган мобил ўйин бозорларидан бири сифатида қайд этди. Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари, бир томондан, мамлакат аҳолисининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этаётгани билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, аҳолининг интернет тармоғи билан қамрови юқорилиги (77 фоиз) туфайли. 

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик бозор ва МДҲда мобил ўйинлар бўйича учта етакчидан бири», деб таъкидлади Нуху. 

2023 йилги статистик маълумотлар ажойиб ўсишни яққол кўрсатмоқда: Ўзбекистонда ўйин транзакциялари сони 716 фоизга, уларнинг ҳажми эса 126 фоизга ошгани мамлакатда ўйин саноати жадал ривожланаётганидан далолат беради. 

Шунингдек, 2023 йилда Ўзбекистон киберспорт жамоаси Осиё CS:GO мусобақасида чемпионлик унвонини қўлга киритиб, дунёни ҳайратда қолдирди. 

e-Sports Earning порталида қайд этилишича, Ўзбекистон киберспорт даромадлари бўйича жаҳон рейтингида 200 та мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаган. Шундай қилиб, энг муваффақиятли 60 нафар ўзбекистонлик спортчининг ўтган йилдаги умумий даромади 180 минг доллардан ошган. 

Шундай қилиб, ушбу спорт сегментини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнайдиган Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси олдида катта вазифалар турибди, жумладан, ёш истеъдодлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистоннинг жаҳон киберспорт марказларидан бири сифатида нуфузини мустаҳкамлаш устувор вазифалардир.

Top