Спорт | 14:35 / 18.07.2023
21824
2 дақиқада ўқилади

Киберспорт бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонидаги халқаро мусобақа ғолибига айланди

Фото: Team Uzbekistan

Esports Uzbekistan Федерацияси ташкил этган «Team Uzbekistan» миллий терма жамоаси «CS:GO» йўналишида халқаро мусобақада ишончли ўйин кўрсатиб ғолибликка эришди. 

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган 15-жаҳон чемпионати учун минтақавий саралаш ҳамда Осиё чемпионати вазифасини ўтаб берувчи «Gamers-8» турнири гуруҳ босқичини вакилларимиз муваффақиятли бошлаб, плей-офф босқичига йўл олишди.

Плей-оффнинг «Winner» сеткасига йўл олган ҳолда кетма-кет ғалабаларни қайд этган ўзбекистонлик киберспортчилар гранд финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Ҳал қилувчи ўйинда эса Ўзбекистон миллий жамоаси Мўғулистон билан баҳслашиб, рақибни мағлуб этган ҳолда Киберспорт тарихида илк маротаба ташкил этилган ушбу йирик халқаро мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Мавзуга оид