
Infinix ҳамда PUBG Mobile ҳамкорлигида ўтказилаётган “Талабалар кампус турнири” киберспорт турнирининг иккинчи мусобақасида Ўзбекистондаги 16та университетлардан талабалар иштирок этишди.
2023 йилнинг 15 сентябридан 29 октябрга қадар давом этган турнир давомида талабалар киберспорт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиб, энг яхши ўйинчи ва энг яхши жамоа номи учун кураш олиб боришди.
Турнирнинг Гранд-финал босқичида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг AVALANCHE TEAM жамоаси ғолиб деб топилди. Жамоа аъзолари Артём Шиков, Ҳумоюн Жаҳонгиров, Абдуллоҳ Муҳаммадов ва Санжар Мухторовлар 1-ўрин учун 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва тўртта Infinix Note 30 Pro смартфонларини қўлга киритишди.

2-ўрин ва Infinix смартфонлари Тошкент молия институтининг TMI ESPORTS жамоасига насиб этди.

3-ўрин ва Infinix смартфонларининг совриндорлари Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг "ELEKTRONIKA" жамоаси ўйинчилари деб топилди.

Финал мусобақаси “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилди. Тадбир ўтказилаётган мажмуа PUBG Mobile ва Infinix брендларининг логотиплари билан қопланди.
Тадбир давомида Infinix меҳмонлар ва мухлисларга ўз майдончасида бренд смартфонларида PUBG Mobile ўйнаш имкониятини берди. Улар мустақил равишда ўйинда ўзларини синаб кўришди.
Бунинг учун меҳмонлар ва мухлисларга Note 30 серияли мураккаб вазифаларни бажаришга мўлжалланган смартфонлар тақдим этилди. Note 30’нинг асосий афзалликларидан бири 45W универсал тез зарядланиши ҳисобланади. Бундан ташқари Note 30 версиясидаги барча смартфонлар PD 3.0 тез қувватлаш халқаро стандартларига мослаштирилган.
Note 30 ByPass тизими билан жиҳозланган - ёқилганда, батареяни четлаб ўтиб, электрга уланган смартфон автоматик равишда тўғридан-тўғри электр энергияси билан таъминланади, бу эса ўйин давомида қурилмани ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади.
Infinix Note 30 120 Гц дисплейга эга ва ўз сериясидаги бошқа моделлар сингари JBL аудио ва Hi-Res сертификатига эга стереодинамиклар билан жиҳозланган.






