10:55 / 15.03.2024
2450

Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, томонлар БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг бир қатор муҳим давлатлар ва ташкилотларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар

Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласи бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини маъқуллади.

Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш ва ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Top