Афсонавий «Титаник» кемасининг аниқ нусхаси қурилади
Австралиялик миллиардер Клив Палмер ўз маблағи ҳисобига афсонавий «Титаник» кемасининг аниқ нусхасини қурмоқчи эканини маълум қилди.

Фото: Rudolph Kramer / Deutsche Fotothek
Тадбиркор лойиҳа ғоясини 12 йил аввал ўйлаб топган, бироқ уни амалга ошириш пандемия туфайли кейинга сурилган эди. «Титаник»даги ҳамма нарса, шу жумладан ички элементлардан аниқ нусха олиш режалаштирилган.
Миллиардер кемада қулайлик ва кўнгилочар тадбирларга алоҳида эътибор бермоқчи. Унинг сўзларига кўра, «Титаник II» 2027 йил июн ойида сувга туширилади. Кема биринчи «Титаник» йўналишини такрорлаш учун Англиядан Шимолий Атлантика бўйлаб Ню-Йоркка олти кунлик саёҳатга чиқади.
Лайнернинг узунлиги қарийб 700 метрни, кенглиги 33 метрни ташкил қилади. Кемада тўққизта палуба ва 835 та хона бўлади. У ерда 2 мингдан ортиқ йўловчи жойлашиши мумкин.
«Титаник II» қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилган. Клив Палмер лойиҳага 1 миллиард долларгача маблағ сарфламоқчи.
Австралиялик миллиардер, шунингдек, ҳар бир йўловчини «Титаник» давридаги либослар билан таъминлашни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
Мавзуга оид

16:07 / 27.04.2025
«Титаник» йўловчиси ёзган мактуб 300 минг фунтга сотилди

23:28 / 25.03.2025
“Титаник”дан “Курск”кача – энг йирик кема ҳалокатлари

00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди

18:24 / 11.10.2023