Жаҳон | 22:59 / 16.03.2024
26011
1 дақиқада ўқилади

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россиядан Туркияга экстрадиция қилинди

Россия қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини Туркияга экстрадиция қилди.

Фото: Сергей Савостьянов / ТАСС

Туркияда меҳмонхона эгасини ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминов Россиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар берди.

Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Аминов шериги билан Истанбулдаги меҳмонхонада ишлаган ва 2019 йил июл ойида унинг эгасини ўлдириб, мамлакатни тарк этган. У Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган ва фақат 4 йилдан кейин Қозон шаҳрида ҳибсга олинган.

2023 йил декабр ойида Россия Бош прокуратураси Туркиянинг қидирувдаги шахсни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. 15 март куни Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Аминовни Москванинг Внуково аэропортида туркиялик ҳамкасбларига топширди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид