Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Джураев, Бабаев, Имамхаджаев: ҳужжатларда исм-фамилияларни тузатиш соддалаштириладими? Адлия вазирлиги жавоб берди
Шахсини тасдиқловчи ҳужжатида рус тилида ёзилган исм-фамилиясини ўзбек имло қоидаларига мос равишда тузатмоқчи бўлганлар анчагина оворагарчиликка дуч келади. Бу жараённи соддалаштириш бўйича бирор чора-тадбир белгиланганми? Адлия вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб берилди.
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нусратулло Парпихўжаевга кўра, шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги хатоликни тузатиш учун агар у қайсидир ҳарфни ўзгартириш билан боғлиқ бўладиган бўлса, муаммо бўлмайди.
“Исмда фақат ҳарфларни ўзгартиришга зарурат туғилса, мисол учун “к” ҳарфини “қ” га, “о” ҳарфини “а” га ўзгартириш керак бўлса, масалани ҳал этишда муаммо бўлмайди. Фуқаролар бу борада ФҲДЁга мурожаат қилишса, масъуллар ҳужжатларни ички ишлар органларига юборади. Ариза кўриб чиқилиб, тасдиқланганидан сўнг шахснинг маълумотлари ўзгартирилади. Исмнинг маъноси ўзгарадиган даражада кўп ҳарфлар алмашадиган бўлса, унда шахснинг ота-онаси, (агар бўлса) фарзандлари исм-фамилиясини ҳам тўғрилаш керак бўлади. Айтиш жоиз, амалиётда исм ўзгартиришда қийин жараён йўқ. Бу экстерриториал хизмат ҳисобланади” дея таъкидлади Нусратулло Парпихўжаев.
Қўшимча қилинишича, фуқаролар исм-фамилиясини ўзгартириш билан боғлиқ масалани исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб ҳал этишлари мумкин.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026