Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ташландиқ сифатида расмийлаштирилган болани Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда
Зарур ҳужжатлар Россия васийлик ва ҳомийлик органларига юборилган.
Россияда ташландиқ сифатида расмийлаштирилган ўзбекистонлик бола билан боғлиқ ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилмоқда.
Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи В.Д. 2022 йилда туғилган невараси З.Н. ҳозир Россиянинг Люберецкий туманидаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётганини маълум қилиб, уни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Маълум бўлишича, онаси болани энагага қолдириб кетган, энага эса полицияни чақирган. Полиция эса болани васийлик органига топширган, у ерда бола ташландиқ сифатида расмийлаштирилиб, янги исм-фамилия берилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган.
Жумладан, В.Д. вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россия васийлик ва ҳомийлик органларига юборилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола ҳеч бир ҳужжатларсиз вақтинчалик парвариш қилиш марказида сақланмоқда. Россия томони ДНК тестини тайинлаш орқали судда боланинг шахсини аниқлаш ҳаракатини бошлаган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025