17:57 / 18.03.2024
23877

Украинлар бутун фронт чизиғи бўйлаб мудофаа иншоотлари қурмоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 753-куни бўлиб ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украин ҳарбийлари кун давомида Белгородни икки бор ўққа тутди. Икки киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланган.
  • Москвада дронлар ҳужуми туфайли бир соатдан ортиқ вақт давомида Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортлари ишламади.
  • Краснодар ўлкасида дронлар ҳужуми туфайли Славянский нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди.
  • Россия Миколайивни ўққа тутди, беш киши яраланган.
  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қора денгиз флотининг аннексия қилинган Севастопол шаҳридаги қўмондонлик пунктига ташриф буюрди.

Россияда «сайловлар» ўтказилаётганида, украиналик ҳарбийлар босқинга қарши туришда давом этишди. Украина қуролли кучлари сўнгги бир неча ой давомида мудофаани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда ва фронтнинг турли участкаларида истеҳкомлар барпо этмоқда.

Харкив области

«Аждарҳо тишлари» — шаклидаги бетон ёки темир бетон конструкциялар маълум тартибда жойлаштирилиши орқали ҳосил қилинади ва бу тўсиқ рақиб техникаларини тўхтатиши ёки ҳаракатини секинлаштириши керак бўлади
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Мудофаа чизиғи бошпаналар тизими, жумладан мустаҳкамланган блиндажлар, окоплар, траншеялар ва танкларга қарши ўраларни ўз ичига олади. 12 март куни иккинчи мудофаа чизиғини кўздан кечирган Харкив области раҳбари Олег Синегубов темир бетонли блиндажлар баравар ўт очиш реактив тизимлари ва артиллерия снарядларига чидамли эканини маълум қилди.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
1 март куни Харкив областида иккинчи мудофаа чизиғини қуришга киришилганди. Бу чизиқ фронт чизиғидан бир неча километр берида барпо этилмоқда. Қурилиш ишларига 30 та фуқаролик пудратчилари жалб этилган бўлиб, ишни икки ой ичида якунлаш режалаштирилган. Бунёд этилаётган иншоотлар, област раҳбарининг сўзларига кўра, бир неча йил хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Донецк области 

Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофида «аждаҳо тишлари» ва симтўсиқлар, бу ерда ҳам рус қўшини олдинга юришга уринмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя области

 

Запорижжя областида украин қўшини учта мудофаа чизиғи барпо этмоқда. Мудофаа тузилмалари кенглиги тўрт метр ва чуқурлиги бир ярим метр бўлган танкка қарши ўраларни ҳам ўз ичига олади, улар Россия қўшини ёриб ўтган тақдирда оғир техникаларни тўхтатиши лозим бўлади.
Viktor Fridshon / Global Images Ukraine / Getty Images

Запорижжя областида, худди Харкив областидаги каби, рақиб артиллерия зарбаларидан ҳимояланиш учун мустаҳкам блиндажлар қурилмоқда
Запорижжя областидаги блиндажлар
Dmytro Smolienko / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Мудофаа чизиғида доталар — узоқ муддатли ўт очиш нуқталари ўрнатилган. Бу истеҳком иншооти бўлиб, ҳарбийларга жавоб ўқларидан ҳимояланган ҳолда ўт очиш имкониятини беради.
Viktor Fridshon / Global Images Ukraine / Getty Images
Запорижжя областида ҳам «аждарҳо тишлари» ўрнатилмоқда
Reuters / Scanpix / LETA

Суми области 

Суми области Россиянинг Брянск, Курск ва Белгород областлари билан чегарадош. Бу ҳудудда ҳам жадал суръатларда фортификация иншоотлари барпо этилмоқда 
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Мудофаа чизиғи бошқа нарсалар қатори хандақлар тизимини ҳам ўз ичига олади
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Суми областидаги мудофаа тузилмалари тизими ҳарбийлар учун турар жой модулини ҳам ўз ичига олади
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Фортификация нон-стоп тарзида давом этади. Ва ҳатто россияликлар йўқ жойда ҳам», — деган март ойи бошида Украина ҚК Стратегик коммуникациялар қўмитаси матбуот хизмати Суми областида мудофаа иншоотлари қурилиши юзасидан.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top