13:22 / 23.03.2024
65143

Келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Келгуси ҳафта бошида ҳарорат 30 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 19–21 феврал кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 25-26 март кунлари баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5–10, кундузи 20-25 даражада илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ, 27 мартда кечаси 5-10, кундузи 15-20 даражада илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25-26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ, 26 мартда кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26-27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ, 26 мартда кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ, 27 мартда кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ, 26-27 мартда кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26-27 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-26 мартда 12-17 даража, 27 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.

Top