Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги теракт туфайли Қозоғистон ва Қирғизистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилади
Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади. Қирғизистон пойтахтида шубҳали ҳолатлар дарҳол текшириб кўрилади.
Кеча, 22 март куни тунда Москва шаҳрида йирик теракт содир этилди. Террорчилар Москва областида жойлашган «Crocus City Hall» мажмуасининг концерт залига ҳужум қилишди.
Оқибатда юздан ошиқ одам яралангани, 80 дан ошиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Москвадаги теракт ортидан бугун, 23 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат Хавфсизлик кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда қозоқ ОАВ хабар бермоқда.
Йиғилишда Қозоғистонда юқори даражада хавфсизликни таъминлаш масаласи кўриб чиқилиши айтилган.
Шунингдек, Қирғизистон пойтахтида Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказган.
Йиғилишда полиция ходимларига шаҳардаги одамлар тўпланадиган жойлар, савдо-кўнгилочар марказлар ва бошқа манзилларда назорат кучайтириш топшириғи берилган.
Шунингдек, Бишкек шаҳрида ўрнатилган кузатув камераларини сергак ҳолда кузатиш ва шубҳали туюлган ҳар ҳаракатни дарҳол текшириб кўриш буюрилган.
Маълумот учун, террорчилар 22 март куни кечки пайт Москва областида жойлашган «Crocus City Hall» мажмуасининг концерт залига ҳужум қилишди. Улар Москва вақти билан соат 20:00 лар атрофида «Пикник» гуруҳининг концертига йиғилган 6 мингдан зиёд томошабин бўлган залга бостириб кириб, ўқотар қуролдан томошабинларга қарата ўт оча бошлашган. Теракт оқибатида 80 дан ошиқ одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган.
Сўнгги маълумотларга кўра ФСБ директори Александр Бортников Путинга террорчилар қўлга олингани ҳақида маълумот берган. Терактда гумонланиб, жами 11 киши қўлга олинган — улардан 4 нафари бевосита Crocus City Hall’даги ҳужумда иштирок этган, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
16:46 / 24.05.2026