Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича энг кўп қандай мурожаат келиб тушаётгани айтилди
Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.
«Фискал таҳлиллар» канали хабарига кўра, 2024 йил январ-феврал ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
- 16 646 таси харид чеки бермаслик;
- 799 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 399 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 7 703 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 3,5 млрд сўм мукофот тўланган.