Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27 март куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади
«Ўзгидромет» 27 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.