Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада дарахт кесган фуқаро 45 млн сўм товон тўлайди ва 100 туп дарахт экади
Шунингдек, унга камида 3 йил давомида ушбу дарахтларни парвариш қилиш мажбурияти юклатилган.
Фарғона шаҳридаги болалар шифохонаси ҳудудида ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик қарағай дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, дарахт шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан кесилган. 18 март куни шаҳар экология бўлими давлат инспекторлари томонидан дарахтларни кесмаслик тўғрисида огоҳлантириш хати берилган. Аммо ходим бунга амал қилмаган.
Дарахт кесилиши оқибатида табиатга 36 миллион 500 минг сўм зарар етказилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ 25 баравари (8 миллион 500 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган. М.И. қилмиши учун умумий ҳисобда 45 миллион сўм тўлаши таъкидланмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, ҳуқуқбузарга 100 туп дарахт кўчатини компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида 3 йил парвариш қилиш мажбурияти юклатилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026