Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган ҳокимларнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
Тошкент вилоятида фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган ҳоким ва раҳбарлар лавозимида қолмайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Эндиликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги яъни, KPI’ни баҳолаш тизими янада такомиллаштирилади.
Самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгилаб борилади.
Ҳокимлар, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари самарадорлик кўрсаткичи 70 фоиздан кам бўлганда – «қониқарсиз», 70 фоиздан 85 фоизгача – «қониқарли», 85 фоиздан 100 фоизгача – «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.
Шунингдек, йил якуни бўйича иш самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва ўринбосарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026