Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юз берган жанжал оқибатида 2 киши тиббиёт муассасасига мурожаат қилди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 27 март куни тахминан соат 16:00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаро 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетгани аниқланган. Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А. тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026