Дунёда 5.5G стандартини қўллаб-қувватлайдиган биринчи смартфон пайдо бўлди
5.5G тармоғи Хитойда ишга туширилди, уни қўллаб-қувватловчи смартфон ҳам шу мамлакатга тегишли.
2024 йил бошида Хитойнинг China Mobile алоқа оператори 5G-Advanced (шунингдек 5.5G ёки 5GА номи билан ҳам танилган) янги уяли алоқа стандартини ишга туширганини эълон қилди. Маълум бўлишича, бозорда янги технологияни қўллаб-қувватлайдиган биринчи қурилма аллақачон мавжуд.
Хитойнинг OPPO Find X7 смартфони 5.5G стандартини қўллаб-қувватлайдиган биринчи қурилма ҳисобланади. Бу ҳақда компания вакили маълум қилди.
Қайд қилинишича, 5.5G стандартини қўллаб-қувватловчи смартфон моделлари сони йил охиригача 20 тадан ошиши кутилмоқда, China Mobile эса 5.5G тармоғи билан 300 дан ортиқ шаҳарларни қамраб олишни режалаштирмоқда. Булар биринчи навбатда Пекин, Шанхай ва Гуанчжоу мегаполислари бўлади.
5.5G оддий 5G дан 300 фоиз тезроқ эканлиги маълум. У 10 Гбит/с юклаб олиш тезлигини ва 1 Гбит/с юклаш тезлигини таъминлайди. Шу билан бирга, 5.5G қўшимча таянч станциялар кўринишидаги сунъий йўлдошлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Унинг Хитойдан ташқарида чиқарилиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
Сунъий йўлдош алоқалари эса 2024 йил охиригача Android смартфонларида пайдо бўлиши кутилмоқда. Iphone смартфонларидан фарқли ўлароқ, у фақат SOS матнли хабарлар билан чекланиб қолмайди, яъни сунъий йўлдошга уланиш орқали мобил ёки Wi-Fi тармоғисиз хабар жўнатиш/қабул қилиш ва қўнғироқ қилиш имконияти бўлади.
Мавзуга оид
18:30 / 06.10.2024
Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
12:30 / 05.10.2024
ЕК: Хитой электромобилларига божларни ошириш йўли очилди
01:00 / 05.10.2024
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин
21:03 / 04.10.2024