Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг уч ҳудудида «валютчиклар» ушланди
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Х.С.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Денов туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.М. ва С.М. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 37,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 3045 АҚШ доллари, 41 минг Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро А.Д.га 35,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 06.03.2026
Будапештда автомобилларда ўнлаб миллион валюта ва олтин олиб кетаётган Украина банки ходимлари қўлга олинди
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026