Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкент шаҳри қурилиши Педагогика университети биносига пойдевор қўйишдан бошланади — президент
Шавкат Мирзиёев педагогликка эътибор сусайиб кетганини таъкидлаб, бу шарафли касбнинг нуфузини тиклашга ҳаракат қилинаётганини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди.
Мазкур мактаб илгари 960 ўринли эди, лекин ўқувчилар сони 2 мингдан ошарди. Шу боис ўтган йили реконструкция қилиниб, қўшимча бинолар қурилди. Натижада 1 минг 700 та қўшимча ўрин пайдо бўлди.
Мактабда 65 та ўқув, 12 та чет тили ва 5 та компьютер хонасида замонавий шароитлар яратилди. Ўқувчиларни аниқ фанлар, муҳандислик ва технологияларга қизиқтирувчи STEM-лаборатория ва спорт зали зарур анжомлар билан таъминланди, коворкинг ва рекреация ҳудуди ташкил этилди. Мактаб кутубхонасида 5 минг 800 дан ортиқ илмий ва бадиий адабиётлар бор. Бугун мактабда 2 минг 600 нафарга яқин ўқувчи таълим олмоқда. Ўтган йили 165 нафар битирувчидан 163 нафари олий таълимга ўқишга кирган.

Мактабда юқори синф ўқувчилари тикувчилик, пазандачилик, ёғоч ва металлга ишлов бериш кўникмаларини ўрганяпти. Президент ушбу тўгараклардаги шароитларни кўздан кечирди.
Тошкент шаҳри директорлар кенгаши аъзолари билан суҳбатда ўқитувчилар меҳнати ва ҳурмати ҳақида сўз борди.

- Шундай вақтлар бўлдики, педагогликка эътибор сусайиб кетди. Ҳозир бу шарафли касбнинг нуфузини тиклаш, уларни моддий рағбатлантиришга ҳаракат қилаяпмиз. Янги Тошкент шаҳри қурилишини ҳам Педагогика университети биносига пойдевор қўйишдан бошламоқчимиз. Чунки янги Ўзбекистоннинг биринчи замини - ўқитувчилар. Шунинг учун улар доим ўз устида ишлаши, билим ва услубларини ривожлантириб бориши керак, - деди давлат раҳбари.
Мактабнинг янги имкониятларидан тўла фойдаланиш, таълим сифатини Президент мактабларига яқинлаштирган тарзда ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
11:00 / 17.06.2026
Янги Тошкент мегаполиси ва транспорт коридорлари инвесторларга тақдим этилди
21:26 / 24.03.2026
Янги Тошкентда “Буюк Ипак йўли” мажмуаси қурилади
20:12 / 24.03.2026
Янги Тошкентда сувни 232 метр баландликка отадиган супер фаввора қурилади
19:13 / 24.03.2026