Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўзгарди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Агзам Орумбаевич Нортоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Алишер Сматиллаевич Темиров Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
А. Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.
Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, А. Темиров раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури доирасида Германия давлатида стажировка ўтаган. Унинг бевосита иштироки билан Ўзбекистон Европа ва АҚШ фармокопеяларида кузатувчи мақомини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда уларнинг матнларини нусхалаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини олган.
У тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Агзам Нортоев 2023 йил бошларида, марказда бўлим бошлиғи сифатида ишлаганида ўша вақтдаги вазир Амрилло Иноятов томонидан порахўрликда айбланганди. Аммо шундан етти ой ўтгач, 2023 йил сентябрида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори этиб тайинланиши шов-шувга айланганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
19:00 / 16.01.2025
Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
13:13 / 09.01.2025
Тиббиёт ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади
13:23 / 08.01.2025
Ўзбекистон элчиси Покистоннинг йирик фармацевтика компанияси билан янги лойиҳалар бўйича музокара ўтказди
22:51 / 26.12.2024