Ню-Йорк яқинида зилзила юз берди
Американинг Ню-Йорк шаҳри, Манҳэттен ҳудуди ғарбида 4,8 магнитудали зилзила содир бўлди, унинг кучи шаҳар бўйлаб сезилди. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.

Фото: Flickr
Штат губернатори Кэти Хочул ижтимоий тармоқда «Давлат идоралари оқибатлар ва эҳтимолий зарарни баҳоламоқда», деб ёзди.
Зилзила Ню-Йоркдан 64 км ғарбда жойлашган Ню-Жерси штатининг Ливан туманида юз берди. АҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, 4,8 магнитудали тебраниш Ню-Жерси штатидаги Уайтхаус станциясидан 7 км шимолда содир бўлган. Шу билан бирга, интенсивлик шкаласи бўйича зилзила VI даражага етди, унга «сариқ» хавфлилик даражаси берилди.
ABC хабарига кўра, зилзила кучи мамлакатнинг бутун шимоли-шарқида «Филаделфиядан Ню-Жерсигача, Ню-Йоркдан Коннектикутгача» сезилган.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пиер сўзларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден зилзила билан боғлиқ вазиятдан хабардор қилинган. Байден зилзиланинг эҳтимолий оқибатларини кузатаётган ўз жамоаси, шунингдек, федерал ва маҳаллий мулозимлар билан алоқада бўлиб турибди.
Россиянинг Ню-Йоркдаги бош консуллиги мегаполисда сезилган зилзила туфайли ташриф буюрувчиларни вақтинча эвакуация қилди. Россия бош консули Александр Захаров сўзларига кўра, ҳозирча россияликлардан зилзила бўйича ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Шу билан бирга, зилзила пайтида БМТ Хавфсизлик кенгаши Ню-Йоркдаги қароргоҳида ўтказилаётган йиғилишни тўхтатишга мажбур бўлган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
Уч кишилик оилалар улуши ортиб боряпти
Ўзбекистон | 11:58
-
Исроилни мустақил тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига 2 та йўналиш тавсия қилинди
Ўзбекистон | 11:56
-
Reuters: G7 АҚШ туфайли Украина бўйича баёнотни эълон қилмайди
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

11:30
Reuters: G7 АҚШ туфайли Украина бўйича баёнотни эълон қилмайди

10:15
🔴 LIVE: Эрон АҚШ билан тўқнашадими?

01:54
Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бериш учун ракеталарни тайёрлади – ОАВ

23:48 / 17.06.2025